\"Атлетик\" Уильямснинг маошини оширишга тайёр
Унга "Барселона" жиддий қизиқмоқда.
Фото: Getty Images
"Атлетик" ўз етакчиси Нико Уильямсни жамоада сақлаб қолишни истамоқда. Бу ҳақда El Chiringuito TV хабар берди.
Қайд этилишича, билбаоликлар "Барселона"нинг жиддий таклифига қарамай, Никони қўйиб юбормоқчи эмас.
“Атлетик” футболчини жамоада сақлаб қолиш истагида унинг маошини оширмоқчи. Хабарларга кўра, ҳар бир мавсум учун 10 миллион евро маош таклиф қилмоқда.
Никонинг "Атлетик" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Уильямс 2024/25 йилги мавсумда 45 та ўйинда 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист