locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Атланта\" ва \"Венесия\"га кетказиб юборилмоқчи бўлган \"Шома\" \"Рома\" билан янги шартнома имзолади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Атланта" ва "Венесия"га кетказиб юборилмоқчи бўлган "Шома" "Рома" билан янги шартнома имзолади
Photo: gettyimages

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим клуби билан янги шартнома имзолади, бу ҳақида Италиянинг Cалcиомерcато нашри хабар берди. Жумладан ушбу нашрда шундай ёзилади:

“Елдор Шомуродов жамоаси билан 2027 йил ёзига қадар амал қиладиган янги шартнома имзолади. Оғзаки келишув ноябр ойидаёқ амалга оширилган эди, лекин унинг қанчалик ҳақиқатга тўғри келиши мавҳумлигича қоляпган эди. ”Женоа" собиқ футболчиси маошини камайтириб, ажойиб ўйинлари билан Кладиё Ранйерини ишонтира олди, айниқса заҳирадан.

Елдор якшанба куни бўлиб ўтадиган “Ювентус”га қарши баҳсда Довбик билан бирга асосий таркибда майдонга тушишни умид қиляпти. Бош мураббий ҳам бу фаразни инкор қилмади.

2021 йилнинг ёзида “Женоа”дан 18 миллион йеврога трансфер бўлган Шомуродов, на “Ромада” на ижара асосида “Специя” ва “Каляри”да ўзини кўрсата олди. Йозда “Атланта”га кўчиб ўтиши баъзи бир хатоликлар туфайли тўхтаб қолган бўлса, январда “Венесия”га ўтиши учун ҳамма нарса қилинган эди, аммо "Айнтрахт"даги гол ҳаммасини ўзгартирди. Элдор аста секин пик формага чиқиб бормоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сафида энг кўп гол урган футболчимизга клубдаги ва терма жамоадаги фаолиятига омад тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг