locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Аталанта” Ян Пьеро Гасперини борасида бир қарорга келди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Аталанта” Ян Пьеро Гасперини борасида бир қарорга келди
ФОТО: Getty Images

“Аталанта” жамоа бош мураббийи Ян Пьеро Гасперини борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб тажрибали мутахассисга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Томонлар 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги битим бўйича музокара олиб боради.

Қайд этилишича, Гасперинининг “Аталанта” раҳбарияти билан учрашуви яқин кунларда бўлиб ўтади. 67 ёшли италиялик мутахассис хизматларига яна бир қатор клублар қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” жорий мавсум А Серияда 36-турдан сўнг 71 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Клуб кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг