locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Аталанта” бош мураббийи ким бўлиши маълум бўлди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Аталанта” бош мураббийи ким бўлиши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Хорватиялик мутахассис Иван Юрич “Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, Юрич Бергамо клуби билан бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Унинг маоши йилига 2 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, 49 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи “Саутгемптон” бўлган. Унинг қўл остида жамоа барча турнирларда 16 та ўйин ўтказиб, 13 бор мағлубиятга учраган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг