locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Aston Villa» клубининг 111 йиллик рекорди янгиланди

Бирмингемликлар кетма-кет 10 та ўйинда ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Aston Villa» клубининг 111 йиллик рекорди янгиланди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
21.12.2025, Як.
Астон Вилла
2
Манчестер Юнайтед
1

Англия Премьер-лигасининг 17-тури доирасида «Aston Villa» «Manchester United» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, клуб тарихидаги 111 йиллик ютуқни такрорлади. Бу ҳақда Opta Sports’нинг Telegram канали хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Бирмингем клуби барча мусобақалар доирасида кетма-кет 10 та учрашувда ғалаба қозониб, 1914 йилдан буён илк бор шундай натижага эришди.

Аввалроқ «Aston Villa» Англия Премьер-лигасида «Bournemouth» (4:0), «Leeds United» (2:1), «Wolverhampton» (1:0), «Brighton and Hove Albion» (4:3), «Arsenal» (2:1) ва «West Ham United» (3:2) устидан зафар қучган. Европа Лигаси доирасида эса «Maccabi» Tel-Aviv (2:0), «Young Boys» (2:1) ҳамда «Basel» (2:1)га қарши баҳсларда ғалаба қайд этилган.

Айни пайтда «Aston Villa» АПЛ турнир жадвалида 36 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Кейинки турда Унаи Эмери шогирдлари 27 декабр куни сафарда «Chelsea»га қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг