locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Aston Villa» АПЛда кетма-кет олти ўйинда ғалаба қозонди

Унаи Эмери шогирдлари ўзига хос серия қайд этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Aston Villa» АПЛда кетма-кет олти ўйинда ғалаба қозонди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
14.12.2025, Як.
Вест Ҳэм
2
Астон Вилла
3

Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасида «Вест Хем» ва «Астон Вилла» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Қизиқарли ва кескин кечган ўйинда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу ғалаба Унаи Эмери бошчилигидаги «Астон Вилла» учун Англия Премьер-лигасидаги кетма-кет олтинчиси бўлди.

Аввалроқ бирмингемликлар «Борнмут»ни (4:0), «Лидс Юнайтед»ни (2:1), «Вулверхэмптон»ни (1:0), «Брайтон»ни (4:3) ва «Арсенал»ни (2:1) мағлуб этган эди.

16 тур якунларига кўра, «Астон Вилла» 30 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда 36 очко билан «Арсенал» пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг