locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Астон Вилла» сафарда камбек амалга ошириб, «Вест Хэм»ни мағлуб этди

Англия Премьер-лигасининг 16-тур ўйинлари давом эттирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
14.12.2025, Як.
Вест Ҳэм
2
Астон Вилла
3

Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасида «Вест Хэм» ва «Астон Вилла» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Драматик кечган баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобига ғалабани қўлга киритди.

Учрашув тезкор гол билан бошланди. Ўйиннинг 30-сониясидаёқ «Вест Хэм» яримҳимоячиси Матеуш Фернандеш ҳисоби очди ва бу гол жорий мавсум АПЛдаги энг тезкор гол сифатида қайд этилди. 9-дақиқада эса ҳисоб тенглашди — мезбонлар ҳимоячиси Константинос Мавропанос тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди.

24-дақиқада Жаррод Боуэн яна «Вест Хэм»ни олдинга олиб чиқди. Бироқ иккинчи бўлим бошида «Астон Вилла» ҳужумчиси Морган Роджерс ҳисобни тенглаштирди. 79-дақиқада эса Роджерс дублини расмийлаштириб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Астон Вилла» Англия чемпионатининг 16 учрашувидан кейин 33 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди. «Вест Хэм» эса 13 очко билан 18-поғонада қолмоқда. Чемпионатда 36 очко билан «Арсенал» пешқадамлик қилмоқда.

Кейинги турда «Вест Хэм» 20 декабр куни сафарда «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади. «Астон Вилла» эса бир кун ўтиб, ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилади.

АПЛ. 16-тур

«Вест Хэм» — «Астон Вилла» 2:3

Голлар: Фернандеш (1), Боуэн (29) — Мавропанос (автогол, 9), Роджерс (50, 79).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг