locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асрор Ғофуров: “Суперлиганинг жорий мавсумида “Бунёдкор” мени ҳайрон қолдирди”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асрор Ғофуров: “Суперлиганинг жорий мавсумида “Бунёдкор” мени ҳайрон қолдирди”
ФОТО: Bashundhara Kings

Бангладешнинг “Бахундхара Кингс” клуби аъзоси, ҳамюртимиз Асрор Ғофуров Sports24.uz сайтига интервью берди.

Вакилмиз суҳбат чоғида нега Суперлигамизга келиб ва яна нега Бангладешга қайтгани, шунингдек, ички чемпионатимизнинг жорий мавсумдаги старти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Қишки трансферлар вақтида “Қизилқум”дан кетганимдан сўнг собиқ клубимдагилар менга алоқага чиқишди ва иккинчи даврада ёрдам беришимни сўрашди. Раҳбарият ҳам, мураббийлар ҳам менга ишонишгани учун “Бахундхара Кингс”га қайтишга қарор қилдим.

Бироқ, интернет орқали суперлига ўйинларини кузатиб боряпман. Шахсан мен учун илк турларда “Бунёдкор”нинг ўйини ва натижалари сюрприз бўлди. Жамоа анча яхши старт олди”, - дейди Ғофуров.

Маълумот учун, “Бахундхара Кингс” Бангладеш чемпионати доирасидаги ўзининг навбатдаги ўйинини 12-апрел куни “Моҳаммедан” клубига қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг