Аспиликуэта ёзда Ла Лиганинг бошқа бир жамоасига ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
“Атлетико” ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта ёзда “Сельта” сафига бориб қўшилиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, 35 ёшли футболчининг “матрасчилар” билан шартномасини 2025 йилнинг 30 июнь куни якунланади. “Атлетико” Сесар билан келишув муддатини узайтирмайди. Унга “Сельта” қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Аспиликуэта “Атлетико” сафида барча турнирларда 18 ўйинда майдонга тушди. “Сельта” эса Ла Лигада 7-ўринни эгаллаб турибди ва еврокубоклар йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист