Ашурматов жароҳати туфайли CAFA мусобақасини ўтказиб юборади
“Истиқлол” ҳимоячиси тахминан бир ойдан сўнг сафга қайтиши кутилмоқда
Расм: Telegram
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Теҳроннинг “Истиқлол” клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов июль ойида “Ал Ҳуссайн”га қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олган эди. Тўқнашувдан кейин футболчи майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Championat.asia сайти хабарига кўра, Ашурматов тахминан бир ойдан кейин сафга қайтади. Шу боис “Истиқлол” уни Эрон чемпионатининг биринчи давраси учун рўйхатга киритди.
Аввалроқ Эрон матбуотида ҳимоячи узоқ муддатга майдондан четлатилиши ва биринчи давра рўйхатига қўшилмаслиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Шунингдек, аниқ бўлдики, Рустам Ашурматов август ойи охирида старт оладиган CAFA мусобақасида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди.
Бакрадзе Иман
Редактор