Ашурматов Эронга ўтиш арафасида
“Эстеглял” ўзбек ҳимоячиси учун 450 минг евро тўлашга тайёр
Расм: Gazeta.uz
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов яқин вақт ичида Қозоннинг “Рубин” клубини тарк этиши мумкин. ОАВ хабарига кўра, 28 ёшли футболчи Эроннинг “Эстеглял” жамоаси билан музокара олиб бормоқда.
Томонлар келишувга яқин ва трансфер суммаси 450 минг еврони ташкил этиши мумкин. Агар шартнома имзоланса, Ашурматов терма жамоадоши Жалолиддин Машарипов билан бир жамоада тўп суриши мумкин бўлади.
Шуниси қизиқки, Рустамнинг “Рубин” билан амалдаги шартномаси яна бир йилга мўлжалланган. Шуни инобатга олганда, таклиф этилган сумма етарлича салмоқли кўринишга эга.
Бакрадзе Иман
Редактор