locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ашурматов Эронда қанча маош олади?

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси “Эстеглял” клубида асосий таркибдан жой олиши кутилмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ашурматов Эронда қанча маош олади?
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов Эроннинг “Эстеглял” клубига ўтмоқда. Аввал хабар қилинганидек, ушбу трансфер 450 минг еврога баҳоланиши мумкин.

Спорт журналистлари тарқатган маълумотларга кўра, футболчининг Эрондаги ойлик маоши 50 минг доллар атрофида бўлади. Ашурматов марказий ҳимоячи сифатида асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, у Ўзбекистон терма жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Эронга йўл олгунча у Россиянинг “Рубин” жамоасида тўп сурган, бироқ кучли рақобат сабаб мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг