locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета: «Охирги икки ҳафта ичида лигада нималар бўлаётганини қайтадан тушуниб олиш учун жуда кўп ўйинларни томоша қилдим»

Испаниялик мутаҳассис "Лидс"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Артета: «Охирги икки ҳафта ичида лигада нималар бўлаётганини қайтадан тушуниб олиш учун жуда кўп ўйинларни томоша қилдим»
Фото: Getty Images
Англия Премер-лигаси
10.10.2026, Як.
Арсенал
2
Лидс
1

“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета “Лидс”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Бизни жуда оғир ўйин кутиб турганини билардик. Биз 16 нафар футболчимиз йўқ бўлган уч ҳафталик танаффусдан ҳамда оғир мағлубиятдан сўнг қайтмоқда эдик. Бўларнинг бари бизга тинчлик бермаётган эди.

Олдимизда иккита мақсад бор эди. Биринчидан, чорловни қабул қилиш, чунки биз Премьер-лигада ҳали мағлуб бўлмаган ва ҳақли равишда юқори ўринни эгаллаб турган жамоага қарши ўйнаётган эдик. Иккинчидан, биз ниманидир исботлашимиз керак эди. "Брайтон" билан ўйиндан сўнг нозик жойимизга тегиб кетишганди.

Биз ўйинни жуда яхши бошладик ва учрашув боришини тўлиқ назорат қилдик, аммо жуда самарали ҳужум қилиш учун бўш ҳудудлардан, ўйин эпизодларидан ва қўшилиш имкониятларидан фойдалана олмадик. Шу сабабли ўйин бироз очиқ тус олди. Рақибимизга дарвозамиз олдида хавф туғдириш учун кўп имконият шарт эмаслигини билардик: тўп жарима майдончасига тушган ҳар сафар улар жуда хавфли эдилар. Якунда бир тўп фарқи билан ортда қолаётган эдик, аммо вазиятни ўз томонимизга бура олдик, ўзимизда ғалабага бўлган иштиёқни қайта уйғотдик, жамоамизга хос бўлган характер ва жасоратни кўрсатдик. Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг ўйин энергетикаси ўзгарди. Захирадан майдонга тушган футболчилар яна ўйин боришига катта таъсир кўрсатишди ва ғалаба қозонишимизга ёрдам беришди.

Биз айнан шундай характердан ташкил топганмиз. Ҳар ҳафта бизни тахминан бир хил вазият кутаётганини тушунамиз. Охирги икки ҳафта ичида лигада нималар бўлаётганини қайтадан тушуниб олиш учун жуда кўп ўйинларни томоша қилдим. Бундан буёғига ҳам ҳаммаси шундай ривожланади", — дейди Артетанинг сўзларини клуб расмий сайти.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг