locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета март ойида АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилди

31-турдан сўнг «канонирлар» 70 очко жамғарган ҳолда Премьер-лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Артета март ойида АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилди
Фото: АПЛ

«Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета март ойи якунларига кўра Англия Премьер-лигасининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълумот тарқатди.

«Арсенал» март ойида Англия чемпионати доирасида ўтказилган барча учта ўйинда ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, «канонирлар» ўз майдонида «Челси» (2:1) ва «Эвертон»ни (2:0) мағлуб этган бўлса, сафарда «Брайтон»дан (1:0) устун келди.

31-турдан сўнг «Арсенал» 70 очко жамғарган ҳолда Премьер-лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

4 апрель куни Артета шогирдлари Англия Кубоги чорак финали доирасида сафарда «Саутгемптон»га қарши майдонга тушишади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг