\"Арсенал\" Зинченконинг нархини белгилади
У "тўпчилар" сафида 2022 йилдан бери тўп суриб келади.
Фото: Getty Images
"Арсенал" клуби ёзги трансферлар вақтида ҳимоячи Александр Зинченкони сотиб юбориш ҳақида ўйламоқда.
Corriera dello Sport нашрининг ёзишича, инглиз клуби украиналик футболчининг трансфер қийматини 10 миллион евро этиб белгилаган.
Унга асосий даъвогарлардан бири Италиянинг "Милан" клуби бўлди. "Россонерилар" раҳбарияти аллақачон "Арсенал" билан футболчининг трансфери бўйича расмий музокараларни бошлаб юборган.
Зинченко "тўпчилар" сафида 2022 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Якунланган мавсумда Зинченко барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, 1та гол урди ва 1та голга ассист вазифасини бажарди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист