locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” Жюл Кунде учун “Барселона”га 55 миллион фунт тўлашга тайёр

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Арсенал” Жюл Кунде учун “Барселона”га 55 миллион фунт тўлашга тайёр
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Барселона”нинг 26 ёшли қанот ҳимоячиси Жюл Кундега қизиқиш билдирмоқда ва трансфер учун 55 миллион фунт стерлинг таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “канонирлар” француз футболчиси учун “Челси” билан рақобатда ютиб чиқмоқчи. Бироқ, “Арсенал” Кундеани сотиб олиши қийин бўлади. Чунки у Ханс-Дитер Флик жамоасида муҳим роль ўйнайди.

Маълумот учун, Кунде жорий мавсум барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 60 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг