\"Арсенал\" ёзда учта трансферни амалга оширмоқчи
Фото: Getty Images
Лондоннинг “Арсенал” клуби ёзги трансфер вақтида катта харидларни амалга оширишни мақсад қилган. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.
Лондон жамоаси “Реал Сосьедад“ ярим ҳимоячиси Мартин Субименди, “Атлетик“ вингери Нико Уильямс ва “Спортинг“ ҳужумчиси Виктор Гёкерешни сотиб олишни режа қилган. Ушбу трансферлар учун “тўпчилар“ раҳбарияти 200 миллион евродан кўпроқ пул ажратишга тайёрлигини маълум қилган.
“Арсенал“ни ёзда Киран Тирни, Рахим Стерлинг, Нето, Жоржиньо ва Александр Зинченко каби футболчилар тарк этишни режа қилган.