locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” Уилям Салиба билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Арсенал” Уилям Салиба билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг “Арсенал” клуби спорт директори Андреа Берта марказий ҳимоячи Уилям Салиба вакиллари билан шартномани узайтириш масаласида музокара ўтказди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 24 ёшли футболчи “канончилар”даги мавқеида мамнун. Таъкидланишича, Салибага Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Салиба жорий мавсум барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди. Унинг “Арсенал” билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг