«Арсенал» Уильям Салиба билан шартномани узайтиради
Фото: Getty Images
Лондоннинг “Арсенал” клуби марказий ҳимоячи Уилтям Салиба билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда NYTimes нашри хабар берди.
Манбага кўра, Мадриднинг “Реал” клуби 23 ёшли француз ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда.
“Арсенал” раҳбарияти Салибани жамоада олиб қолиш учун жиддий ҳаракат бошлаган. Клуб Салиба билан ҳамкорликни узоқ муддат давом эттиришни истамоқда.
Маълумот учун, Уиляьм Салиба 2019 йилда Франциянинг “Сент-Этьен” клубидан “Арсенал” сафига қўшилган. У 2024/25 йилги мавсум давомида жами 51 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳозирда Салибанинг қиймати 80 миллион еврога тенг. Унинг “тўпчилар” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Баҳром Бобонов
Редактор