locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Арсенал\" Томиясу билан шартномани бекор қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Арсенал" Томиясу билан шартномани бекор қилди
Фото: Getty Images

"Арсенал" қанот ҳимоячиси Такэхиро Томиясу билан шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.

Химоячининг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжаллланган эди. Бироқ деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётган ва сурункали жароҳатлардан боши чиқмаётган япониялик футболчи билан икки томоннинг келишуви билан шартномасини бекор қилди.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи 2021 йилда "Болонья" дан 18 миллион евро эвазига сотиб олинганди. Такэхиро Лондон клуби сафида АПЛ да умумий 65 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг