locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Арсенал\" Субимендининг трансферини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Арсенал"  Субимендининг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images

"Арсенал" клуби расмий сайтида ярим ҳимоячи Мартин Субименди "Реал Сосьедад"дан трансфер қилинганини эълон қилди.

Қайд этилишича, 26 ёшли футболчи Лондон клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.

Аввалроқ, журналист Фабрицио Романо "канонирлар" испаниялик футболчининг трансфери учун тахминан 65 млн евро тўлаши ҳақида хабар берган эди. Бу сумма бир неча босқичда ўтказилади.

Футболчи ўтган мавсум "Реал Сосьедад" сафида барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали 26 ёшли ярим ҳимоячининг нархини 60 млн еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг