«Арсенал» Райянинг маошини оширади
Давиднинг "тўпчилар" билан амалдаги битими 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
Лондоннинг "Арсенал" клуби дарвозабони Давид Райянинг маошини оширишга қарор қилди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, "канонирлар" 30 ёшли испаниялик голкипер билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома муддатини ҳозирча узайтирмайди, аммо унинг маошини оширади. Бу борада клуб ва кипер ўзаро келишиб олишган.
Райя жорий мавсумда "Арсенал" сафида 9 та ўйинда 3 та гол ўтказиб юборди. У 6 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Артета жамоаси АПЛ турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист