locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Нванери билан шартномани узайтиради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Нванери билан шартномани узайтиради
Фото: Getty Images

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячи Итан Нванери жамоа билан янги шартнома имзолашга розилик берди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, томонлар битимни узайтириш бўйича келишиб олишган ва тез орада расман битим тузади.

18 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, Нванерининг нархи 55 миллион еврони ташкил қилади.

АПЛнинг ўтган мавсумида Итан 26 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди. Мавсум якунига кўра эса “тўпчилар” чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг