\"Арсенал\" Льюис-Cкелли билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images
"Арсенал" чап қанот ҳимоячи Майлз Льюис-Скелли билан шартномани узайтиргани эълон қилди.
Қайд этилишича, 18 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг ҳақиқий кашфиёти бўлди. "Канонирлар"нинг асосий жамоаси учун Льюис-Скелли 39 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва шерикларига иккита голли узатмани амалга оширган.
Льюис-Скеллининг янги шартномаси қанча муддатга тузилганини "Арсенал" матбуот хизмати маълум қилмаган.
Фабрисио Романонинг хабарига кўра, меҳнат шартномаси беш мавсумга - 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист