locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Кепа Аррисабалага учун қанча тўлаши маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Кепа Аррисабалага учун қанча тўлаши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби испаниялик посбон Кепа Аррисабалага трансфери учун 5 миллион фунт товон пули тўлайди. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «канонирлар» Давид Раяга шерик бўладиган дарвозабон қидирмоқда. Қайд этилишича, Кепа «Арсенал»нинг ёзги трансферлар вақтидаги илк янги футболчиси бўлади.

«Арсенал» дастлаб «Эспаньол» дарвозабони Жоан Гарсияга қизиқиш билдирётганди, бироқ испаниялик голкипер фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни маъқул кўрди.

Маълумот учун, Кепа Аррисабалага ўтган мавсумни «Борнмут»да ижарада ўтказди. Бу давр ичида у барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, уларнинг 9 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг