locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” Гёкереш трансфери бўйича музокараларни тўхтатиб қўйди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Арсенал” Гёкереш трансфери бўйича музокараларни тўхтатиб қўйди
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Спортинг” ҳужумчиси Виктор Гёкерешнинг 80 миллион евролик трансфери бўйича музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда Record нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 27 ёшли ҳужумчи энди “канончилар”нинг устувор мақсади эмас. Лондонликлар бор эътиборини “Лейпциг” футболчиси Бенжамин Шешко ва “Астон Вилла” аъзоси Олли Уоткинсга қаратишга қарор қилган.

Маълумот учун, Гёкереш ўтган мавсум барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 54 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 75 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг