“Арсенал\" “Аякс”нинг 19 ёшли ҳимоячисини нишонда тутди
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг “Арсенал” клуби “Аякс” ҳимоячиси Жоррел Хатони сотиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, 19 ёшли футболчининг агенти билан дастлабки музокаралар муваффақиятли якунланган. Томонлар 2030 йилга қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартномани муҳокама қилишмоқда.
Маълумот учун, Хато ўтган мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt даги нархи 35 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист