«Арсенал» 5 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи
Фото: Getty Images
Лондоннинг “Арсенал” клуби ёзги трансфер вақтида 5 нафар футболчи билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Генри Винтер хабар берди.
Манбага кўра, “канонирлар” Якуб Кивёр, Рис Нельсон, Леандро Троссард, Фабиу Виейра ва Александр Зинченко билан хайрлашмоқчи.
Бу футболчиларнинг сотувидан тушадиган пуллар эвазига таркибни кучайтиришга эътибор қаратади. Юқоридаги ўйинчиларнинг айримлари янги жамоалари билан музокараларни ўтказмоқда.
“Арсенал” ўз сафини 3 нафар янги ўйинчи – Нони Мадуэке, Кристиан Москера ва Виктор Гёкерешни қўшиб олмоқчи.
Баҳром Бобонов
Редактор