locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳарри Кейн «Бавария»нинг сентябр ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

Англиялик ҳужумчи ўтган ойда 11 та гол муаллифи бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳарри Кейн «Бавария»нинг сентябр ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
ФОТО: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн клубнинг сентябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мюнхенликлар матбуот хизмати расман эълон қилди.

Манбага кўра, мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада инглиз форварди 54 фоиз овоз билан ғолиб чиқди.

Кейн ушбу ном учун курашда Майкл Олисе (12,1%) ва Луис Диасни (11,6%) ортда қолдирди.

Маълумот учун, англиялик ҳужумчи сентябр ойида жами 5 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, у ўтган ой давомида «гол+пас» тизимида 12 очко (11+1) тўплади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг