locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳарри Кейн «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Англиялик ҳужумчи ҳозирда «Бавария» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳарри Кейн «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн уни «Барселона» билан боғлаяптиган миш-мишларга изоҳ берди.

«Мен ҳеч ким билан алоқа қилмаганман, ҳеч ким менга мурожаат қилмаган. Ўз ҳолатимдан жуда мамнунман, гарчи биз ҳали «Бавария» билан келажагимни муҳокама қилмаган бўлсак ҳам. Шошилинч ҳеч нарса йўқ. Мен Мюнхенда жуда бахтлиман — бу ўйинимдан ҳам кўриниб турибди.

Агар алоқага чиқишса, кейин кўрамиз. Лекин ҳозир янги мавсум ҳақида ўйламаяпман. Олдинда — ёзги Жаҳон чемпионати. Бу мавсумдан кейин ҳам нимадир ўзгариши эҳтимолга унча эга эмас», — деди Кейн.

Маълумот учун, жорий мавсумда Кейн барча турнирлар доирасида 18 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг