locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арне Слот Бредли ва Вирцнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

«Ливерпул» бугун «Ноттингем Форест»га қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Арне Слот Бредли ва Вирцнинг аҳволи ҳақида маълумот берди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
22.11.2025, Як.
Ливерпул
0
Ноттингем Форест
3

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот матбуот анжуманида мушак жароҳати олган ҳимоячи Конор Бредли ва ҳужумкор яримҳимоячи Флориан Вирцнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

«Иккисида ҳам мушак жароҳати бор. Конорнинг кейинги 22 кун ичида майдонга тушишини кутмайман — фақат мўъжиза бўлмаса. Эҳтимол, ушбу муддатнинг охирига бориб қайтиши мумкин.

Флорианга келсак, ҳаммаси тикланиш жараёнига боғлиқ бўлади, лекин бу унчалик кўп вақт олмайди», — дея Слотнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, «Ливерпул» 22 ноябрь, шанба куни ўз майдонида «Ноттингем Форест»га қарши ўйин ўтказади.

Айни пайтда, Англия Премьер-лигасининг 11 туридан сўнг мерсисайдликлар 18 очко билан турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг