Александер Исак «Ливерпуль» сафида ноодатий антирекорд ўрнатди
Швециялик форвард ўтган ёзги трансферлар вақтида мерсисайдликлар сафига қўшилганди.
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
22.11.2025, Як.
Ливерпул
0
Ноттингем Форест
3
«Ливерпуль»нинг швециялик ҳужумчиси Александер Исак Англия Премьер-лигаси (1992 йилдан буён) тарихи учун илк бор бошланғич таркибда майдонга тушиб, ўйнаган барча тўрт учрашувда мағлуб бўлган футболчига айланди.
У «Кристал Пэлас», «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Ноттингем Форест»га қарши баҳсларда ўйинларни асосий таркибда бошлади.
Исак ўтган ёзги трансферлар ойнасида «Ливерпуль» сафида қўшилганди. Клуб уни «Ньюкасл»дан 130 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Швециялик форвард «қизиллар» сафида барча мусобақалар доирасида 9 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 1 та гол киритди. АПЛ доирасидаги 5 учрашувда эса у битта голли узатма билан чекланган. Александер Исакнинг амалдаги шартномаси 2031 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Насрулло Каримов
Журналист