locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арнаутович \"Интер\"ни эркин агент сифатида тарк этади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Арнаутович "Интер"ни эркин агент сифатида тарк этади
Фото: Getty Images

"Интер" ҳужумчиси Марко Арнаутович мавсум охирида жамоани тарк этади.

Австриялик 36 ёшли футболчининг “Интер” билан шартномаси 30 июн куни якунланади.

Жорий мавсумда Арнаутович “нерадзуррилар” сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. "Интер" ёш иқтидорларга эътибор қаратгани сабабли, Марко билан шартномасини узайтирмасликни афзал кўришди.

"Сток Сити", "Вест Хем" ва "Шанхай Порт" клубларида ўйнаган Арнаутовичга Туркия ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг