Аргентина терма жамоаси сўнгги 6 та жаҳон чемпионати баҳсларида 5-бора чорак финал босқичига йўлланма олди
Жорий йилдан бошлаб жаҳон чемпионатида плей-оффнинг қўшимча босқичи — 1/16 финал жорий этилди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
07.07.2026, Як.
Аргентина
3
Миср
2
Аргентина терма жамоаси сўнгги 6 та жаҳон чемпионати баҳсларида 5-бора чорак финал босқичига йўлланма олди.
Бугун Лионель Скалони бошчилигидаги жамоа 1/8 финалда Миср терма жамоасини мағлуб этди (3:2) ва мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.
2006 ва 2010 йилларда аргентиналиклар ЖЧнинг чорак финал босқичида ўз юришларини тўхтатишган, 2014 йилда финалгача етиб бориб, Германияга имкониятни бой беришган, 2018 йилда 1/8 финалдоёқ мусобақа билан хайрлашишган бўлса, 2022 йилги турнирда бош совринни қўлга киритган эдилар.
Қайд этиш лозимки, жорий йилдан бошлаб жаҳон чемпионатида плей-оффнинг қўшимча босқичи — 1/16 финал жорий этилди.