Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши ассистентга айланди
Лео турнирдаги 9-ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Шунингдек, голлар сони бўйича ҳам пешқадам.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
07.07.2026, Як.
Аргентина
3
Миср
2
Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Мисрга қарши ўйинда голли узатмани амалга ошириб, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши ассистентга айланди.
39 ёшли футболчи турнирдаги 9-ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Бу эса жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.
Бундан ташқари, Месси 21 та гол билан жаҳон чемпионатларининг энг яхши тўпурари ҳам ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Скалони жамоаси Мисрни суперкэмбек эвазига мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди.