Арда Гулер Истанбулдан 5 қаватли вилла сотиб олди – нархи барчани ҳайратга солди
2023 йил ёзида «Фенербахче»дан испаниялик гранд жамоага ўтган ёш футболчи бу сафар майдондаги ўйини эмас, балки инвестицияси билан эътибор қозонди. Гулер сўнгги пайтларда жамоадаги позициясини мустаҳкамлаб, мухлислар меҳрини қозонган. Энди эса у Истанбулнинг Бейкоз туманида жойлашган 5 қаватли ҳашаматли виллани харид қилди. Бу уй унинг оиласи учун сотиб олингани маълум қилинди.
Вилланинг нархи қанча?
Haberturk нашрига кўра, Бейкоздаги Acarkent ҳудудида жойлашган мазкур 5 қаватли вилланинг баҳоси 3 миллион доллар (116 миллиард 579 миллион сўм)га тенг.
Маълумот учун, Арда Гулер «Реал Мадрид» билан 2029 йил 30 июнгача шартнома имзолаган бўлиб, у клубдан йилига 5,2 миллион евро (227 миллиард 737 миллион сўм) маош олмоқда.