locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арбелоа Карвахал ва Мбаппенинг ҳолати ҳақида гапирди

Бу футболчилар жароҳат сабаб сафдан чиққанди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Арбелоа Карвахал ва Мбаппенинг ҳолати ҳақида гапирди
ФОТО: Getty images

"Реал" бош мураббийи Алваро Арбелоа Испания чемпионатининг 34-турида "Эспаньол" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйиндан сўнг “қаймоқ ранглилар” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва Мадрид клуби ҳимоячиси Даниэль Карвахалнинг соғлиғи ҳақида фикр билдирди.

“Бу ҳафта Мбаппенинг аҳволи қандай бўлишини кўрамиз. Ўтган ҳафтадаги тестлардан сўнг ҳаммаси узоқроққа чўзиладигандек туюлгандди, аммо... унинг тикланиши қандай кетаётганини кузатамиз. Карвахал билан ҳам худди шундай. Менда унинг мавсум охиригача ўйнай олишига, тўлиқ тикланиб, майдонга тушиб мавсумни муносиб якунлашига ҳали ҳам катта умид бор. Менимча, Дани Карвахал бунга лойиқ. Шундай эмасми?” — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе Ла Лиганинг 32-турида “Бетис”га қарши ўйинда чап оёғининг ярим пай мушагидан жароҳат олган эди. Карвахалда эса 2-май куни ўнг оёғининг бешинчи бармоғи дистал фалангасининг ёрилиши ташхиси қўйилганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг