locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Араухо «Барселона»да қолишни истамоқда

Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Араухо «Барселона»да қолишни истамоқда
ФОТО: Getty images

«Барселона» клуби ҳимоячиси Рональд Араухо атрофидаги трансфер миш-мишларига қарамай, жамоада қолиш ниятида. Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар берди.

Аввалроқ ОАВда «Барселона» уругвайлик ҳимоячини сотилиши мумкин бўлган футболчилардан бири сифатида кўраётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Бироқ футболчининг атрофидагилар унинг клубда қолиши керак деб ҳисоблашмоқда. Манбага кўра, Араухонинг ўзи ҳам айнан шу фикрда.

Эслатиб ўтамиз, Рональд Араухо «Барселона» асосий жамоаси сафида 2020 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда у барча мусобақалар доирасида 38 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол муаллифи бўлди.

Шунингдек, сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситаларида Араухонинг руҳий ҳолати билан боғлиқ айрим муаммолар ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг