locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛнинг икки гранди Ямалга трансфер таклифи билан чиқди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛнинг икки гранди Ямалга трансфер таклифи билан чиқди
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг икки гранд клуби “Барселона” вингери Ламин Ямалга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Манчестер Сити” ва “Ливерпул” 17 ёшли футболчининг трансфери бўйича каталонияликлар раҳбарияти билан боғланган. Бироқ испаниялик юлдуз “Барселона” билан янги шартнома имзолаш унинг асосий мақсади эканлигини айтган.

Маълумот учун, Ямалнинг “кўк-анорранглилар” билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 180 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг