АПЛ. Сити бир неча йилдан кейин меҳмонда Ливерпулни мағлубиятга учратди
АПЛ 25-тур доирасидаги Ливерпул ҳамда Манчестер Сити жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу қарма-қаршиликда шаҳарликлар камбек эвазига ғалабани илиб кетди.
Баҳс 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунга етди. Собослаи 74-дақиқада супергол билан ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Силва мувозанатни тиклади. 90+3-дақиқада Холанд пенальтини аниқ амалга оширди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, жароҳат сабаб 61-дақиқада захирага олинди. Доннарумма билан тўқнашиб кетиб, ҳушини йўқотди. Гвардиола эса ўйинни давом эттиришни истаган ҳимоячини захирага олишга қарор қилди.
Натижада «Ливерпул» 40 очко билан 6-ўринда бормоқда. «Сити» 50 очко тўплаб, 2-поғонада.
АПЛ. 25-тур
Ливерпул – Манчестер Сити 1:2
Голлар: Собослаи 74 – Силва 84, Холанд 90+3.
Ливерпул – Алисон, ван Дейк, Конате, Керкез (Киеза, 90+4), Макаллистер, Собослаи, Гравенберх, Гакпо (Жонс, 85), Виртц, Салоҳ, Экитике.
Манчестер Сити – Доннарумма, Нунес, Абдуқодир Ҳусанов (Диаш, 61), Гехи, Айт-Нури, О'Райли, Родри, Силва, Семеньо (Аке, 90+7), Мармуш (Шерки, 61), Холанд.
Огоҳлантиришлар: ван Дейк 47 – Мармуш 42, Гехи 69.
Четлатиш: Собослаи 90+13.