locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «МЮ» ўз майдонида «Брайтон»ни енгиб, тўртинчи ўринга кўтарилди

Манчестерликлар кетма-кет учинчи бор ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «МЮ» ўз майдонида «Брайтон»ни енгиб, тўртинчи ўринга кўтарилди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
25.10.2025, Як.
Манчестер Юнайтед
4
Брайтон
2

Англия Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган баҳсда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилди ва якунда манчестерликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 24-дақиқада Матеус Куня ҳисобни очди. 34-дақиқада Каземиро орадаги фарқни иккитага етказди. 61-дақиқада Брайан Мбемо жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

74-дақиқада эса Денни Уэлбек ҳисобни қисқартирди. 90+2-дақиқада Харакамбос Костулас меҳмонларнинг иккинчи голини урди, бироқ 90+7-дақиқада Мбемо дублни расмийлаштириб, учрашувга мантиқий нуқта қўйди.

Шу тариқа, «МЮ» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 16 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. «Брайтон» эса 12 очко билан 12-ўринда бормоқда.

АПЛ. 9-тур

«Манчестер Юнайтед» — «Брайтон» 4:2

Голлар: Куня (24), Каземиро (34), Мбемо (61, 90+7) — Уэлбек (74), Костулас (90+2).

Манчестер Юнайтед — Ламменс, Далот, Йоро, Де Лигт, Шоу (Хевен, 65), Амад (Доргу, 70), Каземиро (Майну, 70), Фернандеш, Мбемо, Куня (Угарте, 81), Шешко.

Брайтон — Вербрюгген, Ван Хекке, Данк, Рюттер (Костулас, 79), Минте, Балеба (Милнер, 59), Уэлбек, Кадиўғли, Айяри (Гомес, 60), Виффер (Симас, 87), Де Кёйпер (Уотсон, 59).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг