АПЛ. «МЮ» «Ноттингем»га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
«Ўрмончилар» манкуниянликлар дарвозасини икки дақиқа ичида икки бор ишғол қилишди.
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
01.11.2025, Як.
Ноттингем Форест
2
Манчестер Юнайтед
2
Англия Премьер-лигасининг 10-туридан ўрин олган баҳсда «Ноттингем Форест» ва «Манчестер Юнайтед» ўзаро тўқнаш келди ва якунда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб ҳисоб 34-дақиқада Каземиро томонидан очилди. 48-дақиқада Морган Гиббс-Уайт мувозанатни тиклади.
Орадан икки дақиқа ўтиб Николо Савона «ўрмончилар»ни олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада эса Амад Диалло ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, ушбу натижадан сўнг «Ноттингем» 6 очко билан жадвалда 18-ўринда бормоқда. «МЮ» эса 17 очко билан 5-ўринни банд этган.
АПЛ. 10-тур
«Ноттингем Форест» — «Ман Юнайтед» 2:2
Голлар: Гиббс-Уайт (48), Савона (50) — Каземиро (34), Диалло (81).
Насрулло Каримов
Журналист