locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «МЮ» меҳмонда «Брайтон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бруну Фернандеш ассистлар бўйича АПЛда янги рекорд ўрнатди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «МЮ» меҳмонда «Брайтон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty images
Англия Премер-лигаси
24.05.2026, Як.
Брайтон
0
Манчестер Юнайтед
3

«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг сўнгги 38-турида сафарда «Брайтон» дарвозасига жавобсиз учта гол уриб, йирик ғалабани қўлга киритди — 3:0.

“Қизил иблислар” сафида Патрик Доргу, Брайан Мбеумо ва Бруну Фернандеш ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Португалиялик футболчи нафақат гол урди, балки битта голли узатмани ҳам амалга оширди. Жорий мавсумдаги 21-голли узатмаси билан португалиялик ярим ҳимоячи АПЛнинг янги рекордини ўрнатди.

Мавсум якунларига кўра, «Манчестер Юнайтед» 71 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллади. «Брайтон» эса 53 очко билан 8-поғонада жойлашди.

Англия Премьер-лигаси. 38-тур
«Брайтон» — «Манчестер Юнайтед» — 0:3
Голлар: Патрик Доргу 33 (0:1), Брайан Мбеумо 44 (0:2), Бруну Фернандеш 48 (0:3).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг