locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. Манчестер Сити ўз уйида Брентфордни йирик ҳисобда мағлуб қилди

Англия Премьер-лигаси 36-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. Манчестер Сити ўз уйида Брентфордни йирик ҳисобда мағлуб қилди
photo: gettyimages
Англия Премер-лигаси
09.05.2026, Як.
Манчестер Сити
3
Брентфорд
0

Англия Премьер-лигаси 36-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилди. Беллашув 3:0 ҳисобида «шаҳарликлар»нинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб Доку ҳисобни очди. 75-дақиқада Эрлинг Холанд мавсумдаги 26-голини уришга муваффақ бўлди. 90+2-дақиқада Мармуш якунлий нуқтани қўйди.

Бу беллашувда Абдуқодир Ҳусанов жароҳат туфайли қайдномадан ҳам ўрин олмади.

Шу тариқа, Гвардиола жамоаси очколари сонини 74 тага етказиб, 2-ўринда бормоқда. «Брентфорд» 51 очко билан 8-поғонада жойлашган.

АПЛ. 36-тур
Манчестер Сити – Брентфорд 3:0
Голлар: Доку 60, Холанд 75, Мармуш 90+2
Манчестер Сити – Доннарумма, Нунес, Гехи, Аке, Рейндэрс (Фоден, 60), Семеньо, О'Райли, Силва, Шерки (Мармуш, 60), Доку, Холанд.
Брентфорд – Келлеҳер, Ҳиске (Янелт, 62), Коллинс, Айер, Кайоде, Йенсен, Ярмолюк (Ҳендерсон, 79), Дамсгард (Данго, 68), Льюис-Поттер, Тиаго, Шейд.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг