АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди
Фото: Getty Images
Англия Премьер-лигаси 1-турида “Манчестер Сити” сафарда “Вулверхэмптон”га қарши ўйнади.
Голларга бой кечган ўйинда “шаҳарликлар” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эрлинг Холанд учрашувда дублга эришди.
Шунингдек, ёзги трансфер ойнасида жамоага келиб қўшилган Рейндерс ва Шерки ҳам ўз ҳисобига биттидан гол ёзиб қўйди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 82-дақиқада Жон Стоунз ўрнига захирадан майдонга тушди.
АПЛ. 1-тур
Вулверхэмптон 0:4 Манчестер Сити
Голлар: Холанд 34, 61, Рейндерс 37, Шерки 81
Баҳром Бобонов
Редактор