АПЛ. Манчестер Сити Лондонда Челсини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 32-тури доирасида кечган баҳсда «Челси» устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 51-дақиқасида Нико О'Райли ҳисобни очди. 57-дақиқада Марк Гехи «шаҳарликлар»нинг устунлигини оширган бўлса, 68-дақиқада Жереми Доку мезбонлар дарвозасига учинчи голни урди. Райан Шерки ушбу ўйинда иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» барча турнирларда кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди ва 64 очко билан АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринни сақлаб қолди. Жамоа пешқадам «Арсенал»дан 6 очко орқада қолмоқда, бироқ «шаҳарликлар»да захирада яна битта ўйин мавжуд.
«Челси» эса 48 очко билан Англия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ. 32-тур
Челси — Манчестер Сити 0:3
Голлар: О'Райли 51, Гехи 57, Доку 68.
Челси: Санчес, Гюсто (Ачеампонг, 88), Фофана, Хато, Кукурелья, Кайседо (Эссуго, 82), Сантос (Гарначо, 67), Палмер, Эстевано (Лавия, 68), Нету, Жоау Педро (Делап, 81).
Манчестер Сити: Доннарумма, Нунеш, Ҳусанов, Гехи, О'Райли (Айт-Нури, 64), Родри, Силва (Ковачич, 81), Семеньо, Шерки (Фоден, 76), Доку (Савиньо, 76), Холанд.