locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Арсенал» ўз майдонида «Брайтон»ни мағлуб этиб, яна биринчи ўринга қайтди

Англия Премьер-лигасининг 18-тур ўйинлари давом эттирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
27.12.2025, Як.
Арсенал
2
Брайтон
1

Англия Премьер-лигасининг 18-тури доирасидан ўрин олган «Арсенал» ва «Брайтон» жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Ҳисоб 14-дақиқада «Арсенал» яримҳимоячиси Мартин Эдегор томонидан очилди. 52-дақиқада эса меҳмонлар ҳужумчиси Жоржиньо Рюттер ўз дарвозасига гол уриб қўйди. 64-дақиқада «Брайтон» яримҳимоячиси Диего Гомес битта гол билан жавоб қайтарди, аммо бу якунги натижага таъсир қилмади.

18 турдан сўнг «Арсенал» 42 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Брайтон» эса 24 очко билан 12-ўринда жойлашган.

Кейинги турда, 30 декабрь куни «Арсенал» ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилади. «Брайтон» эса шу куни сафарда «Вест Хэм»га қарши баҳс олиб боради.

АПЛ. 18-тур

«Арсенал» — «Брайтон» 2:1

Голлар: Эдегор (14), Рюттер (автогол, 52) — Гомес (64).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг