locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Арсенал» ўз майдонида «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда тор-мор этди

Лондонликлар 2025 йилни турнир жадвалида биринчи ўринда якунлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Арсенал» ўз майдонида «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда тор-мор этди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
30.12.2025, Як.
Арсенал
4
Астон Вилла
1

Англия Премьер-лигасининг 19-туридан ўрин олган «Арсенал» — «Астон Вилла» учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 4:1 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.

Иккинчи бўлим бошида, 48-дақиқада «канонирлар» сафидаги бразилиялик ҳимоячи Габриэл Магальяеш ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, испаниялик таянч яримҳимоячиси Мартин Субименди ҳисобни 2:0 га етказди, унга норвегиялик Мартин Эдегор ассистентлик қилди.

69-дақиқада бельгиялик вингер Леандро Троссар жамоасининг учинчи голини урди, бу эпизодда голли узатма Юрриен Тимбер ҳисобига ёзилди. 78-дақиқада эса бразилиялик ҳужумчи Габриэл Жезуш Троссарнинг узатмасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Учрашувга қўшиб берилган вақтда «Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс меҳмонларнинг ягона голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «Арсенал» 2025 йилни Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида биринчи ўринда якунлади. Микель Артета шогирдлари 19 турдан сўнг 45 очко жамғарган. «Астон Вилла» эса худди шунча ўйиндан кейин 39 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.

АПЛ. 19-тур

«Арсенал» — «Астон Вилла» 4:1

Голлар: Магальяеш (48), Субименди (52), Троссар (69), Жезуш (78) — Уоткинс (90+3).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг