АПЛ. «Арсенал» сафарда «Сандерленд» билан дуранг ўйнади
Англия Премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган баҳсда «Арсенал» сафарда «Сандерленд» меҳмони бўлди ва якунда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.
Дастлаб ҳисоб 36-дақиқада Даниэл Баллард томонидан очилди. 54-дақиқада Букайо Сака мувозанатни тиклади.
74-дақиқада Леандро Троссар лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Брайан Броббей мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа, «Арсенал» ушбу натижадан сўнг ўз очколари ҳисобини 26 тага етказиб олди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Сандерленд» эса 19 очко билан 4-ўринда бормоқда.
АПЛ. 11-тур
«Сандерленд» — «Арсенал» 2:2
Голлар: Баллард (36), Броббей (90+4) — Сака (54), Троссар (74).
Сандерленд — Руфс, Мандава, Гертрёйда, Баллард, Мукиеле, Ҳум, Жака, Траоре (Талби, 64), Садики, Ле Фре, Изидор (Броббей, 63).
Арсенал — Райя, Тимбер, Салиба, Габриэл, Калафиори, Райс, Субименди, Эзе (Москера, 88), Троссар, Мерино, Сака.