АПЛ. «Арсенал» «Бёрнли»ни енгиб, чемпионликка яқинлашди
Артета жамоаси совринга янада яқинлашиб олди.
ФОТО: Getty images
Англия Премер-лигаси
18.05.2026, Як.
Арсенал
1
Бернли
0
Англия Премьер-лигасининг 37-тур доирасида “Арсенал” уйда “Бёрнли”ни минимал ҳисобда мағлуб этди — 1:0.
Беллашувдаги ягона гол 37-дақиқада Кай Хаверцнинг томонидан дарвозадан жой олди.
Шу тариқа, “Арсенал” турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди — 82 очко. “Бёрнли” эса 21 очко билан олдиндан охирги ўринда бормоқда.
Кейинги турда “Арсенал” клуби “Кристал Пэлас”га қарши ўйнайди. “Бёрнли” эса “Вулверхмэптон” билан беллашади. Ҳар икки учрашув 24 май куни бўлиб ўтади.
АПЛ, 37-тур:
Арсенал — Бёрнли — 1:0
Гол: Хаверц 37
Розикжон Султонмуродов
Журналист